Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ёмғир бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
04.01.2023 08:54
Айрим ҳудудларда ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда






