Кеча, 1 январь куни соат 17:34 да Самарқанд вилоят ФВБга уй ёнаётгани бўйича хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, ёнғин Самарқанд шаҳри МФЙ, Бобур кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Ёнғинга соат 17:44 да етиб борган экипаж уни 1 соатдан ошиқ вақтда (18:55 да) ўчиришга эришган.
Ушбу бахциз воқеа натижасида 2 та хонадоннинг тахминан 200 м.кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.
Ёнғиндан хонадонларнинг тахминан 80 кв.м майдони сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
02.01.2023 10:44
Самарқандда иккита уй ёниб кетди. Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди






