АсосийDunyo

Қобулдаги аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди

'Қобулдаги аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди'ning rasmi

1 январь куни эрталаб қобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропорт яқинида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Афғонистоннинг AITV  телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, портлаш овози Афғонистон пойтахтининг турли ҳудудларида эшитилган. Портлашнинг сабаблари ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, Толибон ҳукумати вазиятга расман изоҳ бермади.

Ал-Жазира телеканали ҳукуматдаги манбага таяниб, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида, уларнинг сонини айтмаган ҳолда маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар