Сурхондарё вилояти ИИБдаги Махсус қабулхонадаги ҳуқуқбузарлар учун Янги йил дастурхони ёзилди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳузуридаги Махсус қабулхонада сақланаётган ҳуқуқбузарлар учун Янги йил байрами дастурхони безатилиб, уларга масъуллар томонидан келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилиб, кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирилди






