1 январдан нималар ўзгаради:
“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади;
️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади;
️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади;
️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади;
Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади;
Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади;
Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди;
Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади;
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади;
️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади;
Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади;
Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади
Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади;
Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади;
UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади;
ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади;
Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди;
Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади;
Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади.






