Ижтимоий тармоқларда Янги йил байрами куни айни пайтда Тошкентнинг Янги Чоштепа мавзесида “свет” йўқлиги айтилган видео тарқалди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот котибининг маълум қилишича, Янгиҳаёт туманидаги Янги Чоштепа ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи тармоқда носозлик юзага келган. Қайд этилишича, ҳозирги пайтда туман электр таъминоти корхонаси бригадаси ушбу носозликни бартараф этилмоқда.
"Носозлик тез орада бартараф этилади ва ҳудуднинг электр таъминоти қайта тикланади. Республика бўйлаб 400га яқин тезкор бригадалар бугун шай туришибди. Авариявий ҳолатлар тезкор бартараф этилади", -дейди "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот котиби "Darakchi.uz"га.
Энергетика вазирлиги байрам кунлари "свет" ўчмаслигига ваъда берган эди.






