Украина Бош прокуратураси маълум қилишича, Россия агрессияси бошланганидан бери Украинада 1322 нафардан ортиқ бола жабрланган. 31 декабрь эрталабки ҳолатга кўра, бир суткада қурбон бўлган болаларнинг расмий сони ўзгармади – 450. Яраланган болалар сони ўзгаришсиз қолди – 872 бола.
Болаларнинг аксарияти Донецк вилоятида - 428, Харковда - 268, Киевда - 117, Николайда - 81, Запорожеда - 80, Херсонда - 77, Черниговда - 68, Луганскда - 65, Днепропетровскда - 40та жабрланган.
Россиянинг ўққа тутилиши Украинадаги 3126 та таълим муассасасига зарар етказган. Улардан 337 таси бутунлай вайрон қилинган.






