Янги йил байрамини ҳаммадан кўра кўпроқ болалар интиқиб кутиши сир эмас. Нега дейсизми? Чунки улар бу кунда “Қорбобо ва қорқиз”дан, тўғрироғи ота-оналаридан ҳамда яқинларидан кутилмаган совға олишни хуш кўришади. Хўш, бу йилги байрамда уларга нима совға қилиш мумкин?
Кичкинтойлар учун мусиқий асбоблар
Агар бола илк ёшидан бошлаб боғча ва мактабдаги мусиқий чиқиш ва байрамларда фаол бўлса, унинг учун энг маъқул совға болалар гитараси ёки синтезатор бўлиши мумкин.
Болалар гитараси нархи: 100 000 - 150 000 сўм
Синтезатор: 200 000 - 700 000 сўм
5 ёшли болалар учун севимли қаҳрамонлари тўплами
4-5 ёшли болакайлар мультфильмлар томоша қилиши, мустақил тарзда ҳатто китоб ўқиши мумкин. Аста-секин уларда севимли қаҳрамонлар пайдо бўлади.
Мисол учун, қизчалар «Винкс» қўғирчоқлари ва «MyLittlePony» мультфильмидаги пониларни, лего ўйинчоқлари ва «Юлдузли уруш» қаҳрамонлари ўйинчоқларини йиғишни ёқтиришади. Баъзи болакайларнинг эса автомашина моделларини йиғиш жону-дили. Бунинг учун фарзандингиз қизиқишларини яхши билишингиз керак, албатта.
LEGOконструктори (HarryPotter, StarWars, Minecraftва бошқалар) – қисмлар ва конструкциялар катталигига қараб - 300 000 дан 2 000 000 сўмгача.
Marvel суперқаҳрамонлари шакллари– сифатига қараб нархи 50 000 дан 450 000 сўмгача
Барби (Barbie) қўғирчоқларини - 175 000 - 240 000 сўмгача;
Винкс қўғирчоқларини (Winx) эса - 250 000 сўм атрофида харид қилиш мумкин.
Темир йўл ёки автотрек
Ўйинчоқ бозорида темир йўллар ва автойўлларнинг шунчалик тури кўпки, кўзлар қамашади. Айниқса, реал темир йўлга ўхшаган, бошқарув пульти бўлган темир йўлни нафақат болалар, балки оталарнинг ўзи ҳам маза қилиб ўйнаса керак. Ахир бу ҳеч қачон эскирмайдиган ва ҳар доим боланинг кўзини қувнатади.
Автотрекли тўпламга эга машиналар нархи - 300 000 - 350 000 сўмгача.
Бир дона Hotwheelsмашинаси- 42 000 сўмдан бошланади.
Бошқарув пультига эга темир йўл - 300 000 - 650 000 сўмгача.
Ўсмирлар учун симсиз қулоқчинлар
Барча ўсмирлар мусиқа эшитишни ёқтиради. Шунинг учун бу совға албатта, уларга маъқул келиши аниқ. Ушбу қулоқчинлар – «томчи» кўринишда бўлиб, симсиз Bluetooth қурилмаси орқали боғланади. Улар алоҳида қулай идишда бўлиб, ўша жойнинг ўзидаёқ қувват олади.
Ўйинчоқнинг ўртача нархи бренд, нусхаси ва мураккаб тузилмаларига қараб 120 000 дан 3 000 000 сўмгача бўлиши мумкин.
Блогер тўплами
Ҳозирда кўпгина ўсмирлар ўзини блогерликда синаб кўрмоқда. Бунда уларнинг энг асосий иш бошлайдиган воситаси – алоҳида тўпламга эга бўлишидир. Унинг ичига – телефон учун ушлагич, микрофон-илгич, шунингдек, селфи-айлана – у смартфон ортига ўрнатилиб, съмка пайтида суратга туширадиган инсон юзини ёрқин ва чиройли қилиб кўрсатиш учун хизмат қилади.
Телефон учун штатив - 180 000 сўмдан
Селфи-айлана чироғи - 250 000 сўмдан
Микрофон-илгич - 75 000 сўмдан.
Овозли ёрдамчиси бўлган колонка
"Алиса", "Маруся" ёки бошқа исталган овозли мусиқий колонкани совға қилиш ҳам болакайларга ёқиши мумкин. Ундан ўқиш пайтида, ҳамда дам олишда боланинг турли саволларига жавоб бериши билан фойдали.
Xiaomi Mi Smart Speakerнинг «Маруся» овозлиёрдамчиси - 615 000 сўмгача
Яндекс ақлли мусиқий колонкаси, «Алиса» овозли ёрдамчиси – тахминан 1 300 000 сўмгача.
ҚАЕРДАН ОЛАМИЗ?
Кичкинтойлар учун мўлжалланган ўйинчоқларни ўйинчоқ дўконлари ва бозор савдо расталаридан бемалол топиш мумкин.
В. МУСТАФИН тайёрлади
"Даракчи" газетаси






