Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг ҳозирги ҳолати, бу бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳозирга қадар ЖСТга аъзо давлатлар режалаштирилган музокараларни ташкил этиш учун барча зарур ҳужжатларни олган.
ЖСТга аъзо давлатлар ва Ташкилот Котибияти билан аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан аниқ муддатларда икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқиш топширилди.






