Ҳиндистон ҳукумати "Док-1 МАКС" дорисини Ўзбекистонда болаларнинг ўлимига алоқадорлиги ортидан ишлаб чиқарувчи "Marion Biotech" компаниясига қарши суриштирув бошлаган.
Айтилишича, Компания "Док-1 Мах" сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган. Суриштирув ишлари Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти ва Ўзбекистон билан мунтазам алоқада бўлиб турибди, дейилади Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Улар Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "Dok-1 Maks" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Dok-1 Maks" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади ва сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди.
Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди.






