Кеча, 27 декабрь куни Россиянинг Ростов вилояти Новочеркасск шаҳрида ҳарбий казарма ёниб кетди. Бу ҳақда “24 канал” хабар берди.
Хабарда айтилишича, ёнғин Персияновский қишлоғидаги 150-мотоўқчилар дивизияси казармасида содир бўлган. Ёнғин ҳарбий бинонинг икки қаватини бутунлай вайрон қилган. Қурбонлар ва ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.






