АсосийDunyo

9 миллион украиналик электрсиз қолди

'9 миллион украиналик электрсиз қолди'ning rasmi

Украина Президенти Владимир Зеленский 26 декабрь, душанба оқшомига кўра, мамлакат аҳолисининг деярли тўртдан бир қисми, яъни 9 миллионга яқин украиналиклар электр таъминотисиз қолганини айтди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

“Бугун тунда Украинанинг турли минтақаларида 9 миллионга яқин одам электр тармоғидан узилган. Аммо ўчиришлар сони ва давомийлиги аста-секин камайиб бормоқда. Бу натижани таъминлаган ҳар бир кишига раҳмат”, — деди Зеленский видеомурожаатида.

10 октябрдан бери Россия армияси мунтазам равишда Украина инфратузилмасига ракета зарбалари бериб келмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув объектлари ҳамда мамлакат энергетика тизимларини зарбалар нишони сифатида танлаган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, энергетика объектларининг ўққа тутилиши ва йўқ қилиниши сабабли Украинага қўшимча 2 миллиард куб метр газ керак бўлади.

    Бошқа янгиликлар