АсосийJamiyat

Қозоғистонда мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи чемпионатда Нодирбек Абдусатторов ҳам дона суради

'Қозоғистонда мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи чемпионатда Нодирбек Абдусатторов ҳам дона суради'ning rasmi

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Бу ҳақда "Оlamsport" хабар бермоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи дунё биринчилигида жами 281 нафар шахматчи жаҳон чемпионлиги учун дона суради. Улар орасида ўзбекистонлик шахматчилар, хусусан рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Дастлабки уч кун рапид бўйича мусобақа ташкил этилади. Бугун шахматчилар бешта партияда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. 

Қайд этилишича,  Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова катта танаффусдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сафида яна баҳсларга киришади. 

Ўзбекистонлик шахматчилар иштирокидаги 1-тур ўйинлари:

Ричард Раппорт (Руминия, 2802) - Жаҳонгир Воҳидов (2530)

Нодирбек Абдусатторов (2676) - Денис Кадрик (Черногория, 2482)

Шамсиддин Воҳидов (2481) - Максим Матлаков (FIDE, 2671)

Жавоҳир Синдаров (2596) - Петр Костенко (Қозоғистон, 2404)

Бҳаратакоти Ҳарша (Ҳиндистон, 2574) - Муҳиддин Мадаминов (2337)

Нодирбек Яқуббоев (2573) - Семетей Тологон (Қирғизистон, 2319)

Амин Бассем (Миср, 2567) - Ҳумоюн Бегмуратов (2292)

Аристанбек Уразаев (Қозоғистон, 2535) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089)

Умида Омонова (2059) - Александра Малцевская (Польша, 2327)

Афруза Ҳамдамова (2052) - Улвия Фаталиева (Озарбайжон, 2322)

Асия Ассилхан (Қозоғистон, 1360) - Нафиса Мўминова (2242)

    Бошқа янгиликлар