Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Тўра Абдиевич Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
26.12.2022 13:26
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди






