АсосийJamiyat

26 декабрь куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

'26 декабрь куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ, баъзи жойларда 15° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар