АсосийJamiyat

Сурхондарёда сўнгги 40 кунда 8 марта тезлик қоидаларини бузган ҳайдовчи йўл четидаги одамни босиб ўлдирди (видео)

'Сурхондарёда сўнгги 40 кунда 8 марта тезлик қоидаларини бузган ҳайдовчи йўл четидаги одамни босиб ўлдирди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ўтган қисмида тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2022 йил 24 декабр куни М-41 халқаро автомобил йўлининг Шўрчи туманидан ўтган қисмида содир бўлган.

Оқибатда пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни ошириб қоидаларни бузгани радарларда қайд этилгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар