Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик статистикани эълон қилишни тўхтатди. Реутерс агентлигига кўра, ушбу маълумотлар аксарият ҳолларда ишончсиз бўлиб чиқмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Комиссия бундан буён статистика Хитойнинг касалликлар назорати ва профилактикаси маркази томонидан эълон қилинишини маълум қилган.
Декабр ойида расмий Пекин коронавирусга қарши кураш стратегиясини ўзгартирганидан кейин мамлакатда касалланиш ҳолатлари кескин кўпайган. Шунга қарамай, Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси сўнгги тўрт кунда ўлим ҳолатлари ҳақида умуман маълумот бермаган. Шунингдек, хитойликлар CОВИД-19 билан боғлиқ ўлимни белгилаши шартлари ҳам ўзгарди: энди нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этганларгина коронавирус оқибатида ҳалок бўлган деб тан олинади.
Ўтган ҳафта Британиянинг Аирфинитй тадқиқот компанияси Хитойда кунига миллионга яқин одам коронавирусга чалинаётгани ва 5 минг киши инфекция қурбони бўлаётганини маълум қилганди.
Декабр бошида кўплаб ҳудудларда бўлиб ўтган норозилик намойишлари оқибатида мамлакатда умумий ПЗР-тест топшириш тизими бекор қилинганди. Бундан ташқари, бир провинсиядан иккинчисига ўтишда ҳам мажбурий ПЗР талаби бекор қилинган.






