АсосийJamiyat

Самарқандда "Equinox" машинасида ЙТҲ содир этган инспектор ишдан ҳайдалди

'Самарқандда "Equinox" машинасида ЙТҲ содир этган инспектор ишдан ҳайдалди'ning rasmi

Пастдарғом тумани ИИБ профилактика инспектори ўзига тегишли бўлмаган "Equinox" машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи хабар берди.

Шу сабабли инспектор ИИБ бошлиғининг жорий йил 21 декабрь кунидаги буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Аввалроқ ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пастдарғом тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида танқидий муҳокама қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар