АсосийJamiyat

Спортни ривожлантириш вазири яна бир лавозимга сайланди

'Спортни ривожлантириш вазири яна бир лавозимга сайланди'ning rasmi

Кеча ижтимоий тармоқларда Икрамов Адҳам Илҳамович Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига сайлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу сабабдан, Спортни ривожлантириш вазирлиги қуйидаги маълумотларга изоҳ беради.

Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга Президент тавсияси бўйича Адҳам Икрамов сайланган. Маълум қилинишича, бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади. 

Вазирлик берган баёнотга кўра, айни вақтда Адҳам Икрамов Спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар