“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.






