Интернет сайтларда чигит маҳсулотини Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетишга тўсиқ вазифасини Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ЙҲХБ бажараётганлиги, Сурхондарё ёки Бухородан олиб кетилаётган чигит эътирозсиз ўтказиб юборилаётганлиги билдирилган хабарлар тарқалди.
Аниқланишича, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан 20.12.2022 йилда Кўкдала туман “Умакай” ЙПХ масканида, Жиззах вилоятидаги “П.С.Ё” ҳамда Самарқанд вилоятидаги “P.A.O” жамиятлари томонидан Қашқадарё вилоятидаги кластерлардан сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ЙПХ масканидан ўтаётган 9 та юк машинасидаги жами 261,9 тн чигит маҳсулоти тўхтатиб қолинган.
Вилоят ИИБ ЖХХЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар жорий йилнинг 20 декабрь куни кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлимига юборилган.
Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан “П.С.Ё” МЧЖ томонидан 6 та юк машинасида олиб кетилаётган 155,6 тн ҳамда “P.A.O” МЧЖ томонидан 2 та юк машинасида олиб кетилаётган 71,9 тн чигит маҳсулотлари ҳужжатларининг қонунийлиги 24 соатдан кечиктирмасдан ўрганиб чиқилиб, 21 декабрь куни юк автомашиналари “Умакай” ЙПХ масканидан чиқариб юборилган.
Ҳозирда, “P.A.O” МЧЖга тегишли бўлган 1 та юк машинасидаги 34,4 тн чигит биржа савдолари орқали харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги ҳамда қўшимча ўрганиш зарурати мавжудлиги сабабли текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.






