Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги кафеларнинг бирида икки нафар қиз ўзини кўз-кўз қилиб ўйинчи қизлар ёнида оёқлари билан ўзбек миллий валютасини босган ва уни қадрсизлантиргани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.
"15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида олинган видео тасвир ҳолати юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний қароқ қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд шаҳар судига юборилди" дейилади хабарда.
"Биз 7 ойдан бери фуқароларга хизмат қилиб келамиз. Меҳмонлар бизнинг кафега келиб, тамадди қилиб кетишади. ШУ кунга қадар уруш жанжаллар бўлмаган. Кафега шоу, балетлар келишади. Раққосаларга пул сочилмайди. Ўша куни 2 нафар қиз кафега келиб, тамадди қилишган. Уларнинг ўзлари ўзини устидан пул сочиб ўзини-ўзи тасвирга олган", — деган кафеда ишлайдиган ходим.
Блогер қизнинг ўзи:
"Мен кафеда нотўғри иш қилмаганман. Фуқароларнинг пул сочиш байрамини кўрсатиб берганман холос. Пулларни мен сочмаганман", — деди.
ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига кўра ҳар иккала ҳуқуқбузарга БҲМнинг 3 бараварида жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси ва суратларни тарқатган бу блогерга суд қарори билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.






