АсосийJamiyat

Бугун ўзбекистонликлар ялдо кечасини қарши оладилар. Бу нима дегани?

'Бугун ўзбекистонликлар ялдо кечасини қарши оладилар. Бу нима дегани?'ning rasmi

Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда.

Қуёшнинг ҳаракати ушбу кунлари осмондаги энг қисқа ёйни тасвирлайди ҳамда ернинг шимолий ярим шарида унинг уфқ устидаги энг паст ҳолатда бўлишини таъминлайди.

Қоида тариқасида, энг қисқа кун 20-23 декабрга тўғри келади. Жорий йил ялдо кечаси бугун – 21 декабрга тўғри келади. 

Турли халқларда Ялдо кечаси турли нақллар ва ҳодисотлар билан тасвирланади. Масалан, ўзбекларда "Тўқсонда тўрғай одими билан, қантар оғса, қарға одими билан кунлар узаяди" дейилади. 

"Русларда энг узун тун кузатилган санадаги об-ҳаво ҳодисаларига қараб, улар келгуси ёз ойида ҳосил қандай бўлишини аниқлашга ҳаракат қилишган. Агар дарахтларда қиров ва кучли булдуруқ кузатилса, бу, яхши ҳосилдор йил дегани. Агар, шимолий шамол шу куни эсиб турса, унинг йўналиши аниқ 3 ойгача ўзгармайди, деб ишонишган. Агар энг қисқа кун қуёшли бўлса, унда баҳор кеч бошланиши айтилади" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар