АсосийSiyosat

Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумида 3 млрд долларлик келишувларга эришилди

'Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумида 3 млрд долларлик келишувларга эришилди'ning rasmi

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги конкрет инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини кўзда тутувчи "Йўл харитаси", шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режаларини жамлаган келишувларнинг мустаҳкам тўплами имзоланди.

Энг йирик келишувлар:  

  •  Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури (1 317,9 млн. доллар);
  •  "Chevrolet" русумли автомашиналар комплектлари ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув (500 миллион доллар)
  •  Чимкент шаҳрида тўқимачилик мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми (лойиҳа қиймати 98 миллион доллар)
  •  "Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай" темир йўл участкасида сигнализация ва алоқа тизимини модернизация қилиш (76,4 млн. доллар);
  •  Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми (70 млн. доллар);
  •  "Артель" маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномаси (55 млн. доллар);
  •  "Қозоғистонда кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича "Chevrolet" автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув (50 млн. АҚШ доллари);
  •  Остонада керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги келишув (40 млн доллар) ва бошқалар.

 

Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва Самарқанд ва Туркистон шаҳар ҳокимклари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

    Бошқа янгиликлар