Автобус йўлагига кирган ҳайдовчиларга қандай жазо белгиланиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, пойтахтда автобуслар учун чизилаётган йўлакчалар жамоат транспортларининг тирбандликда қолмаслиги учун зарур.
Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Йўлакчаларда узиқ чизиқлар чизилган жойлардан бошқа транспорт ҳайдовчлари учун йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага бурилиб олиш учун ушбу йўлакда фойдаланишга рухсат этилади. "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 132-бандига мувофиқ, бошқа автотранспорт воситаларига эса автобус йўлагида ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Қайд этилишича, ҳеч қандай сабабсиз мазкур йўлакка ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм), ажратилган йўлакда сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар учун эса МЖтКнинг 128-6-моддасига кўра, БҲМнинг 2 баравари миқдорида (600 минг сўм) жарима жазоси белгиланади.






