“The Economist” нашри Украинани “Йил мамлакати” деб топди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Маълум қилинишича, оддий пайтларда йил мамлакатини танлаш осон эмас, лекин бу йил биринчи марта танлов ғолиби яққол кўринган.
2013 йилдан буён бу унвон бир йил ичида энг яхши натижаларга эришган мамлакатга берилади.
“Украина қайсидир маънода ғайриоддий танлов бўлди, чунки февраль ойида Владимир Путин ўз мамлакатига бостириб кирганидан кейин аксарият украиналикларнинг ҳаёти сезиларли даражада ёмонлашди”, дейилади хабарда.






