Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.
2017 йилдан бери ҳар декабрь ойининг охирида анъанавий тарзда йўлланаётган Мурожаатномада бу гал:
- ўтган йил сарҳисоби қилинади;
- янги 2023 йилга ном берилади;
- кейинги йил учун белгилаб олинган режалар ва йўналишлар ҳақида маълум қилинади.
Маълумот учун, бугунгача Президент Олий Мажлисга тўрт марта Мурожаатнома йўллаган:
▪️2017 йил 22 декабрда
▫️2018 йил 28 декабрда
▪️2020 йил 24 январда
▫️2020 йил 29 декабрда
Мурожаатнома янгиликлари ва тафсилотлари "darakchi.uz"да тезкор бериб борилади.






