Ижтимоий тармоқда Cobalt автомобили ичида 5 нафар фуқаро билан пастликка тушиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 декабрь куни соат 20:00 ларда Андижон шаҳридаги "Обод маҳалла" МФЙ ҳудудига кириш йўлида туманли об-ҳаво сабаб Cobalt автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган.
Транспорт воситасида ҳайдовчининг ўзи бўлган, йўловчилар бўлмаган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, автомобиль пастликдан чиқарилган, дейилади хабарда.






