АсосийDunyo

Россия Мудофаа вазирлиги Беларусда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди

'Россия Мудофаа вазирлиги Беларусда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди'ning rasmi

Белоруссияга минтақавий қўшинлар гуруҳини яратиш доирасида келган Россия ҳарбийлари баталон тактик машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда.

Ҳозирча маневрлар айнан қачон бошланиши ва қанча давом этиши ҳақида вазирлик аниқлик киритмади.

Маълумотларга кўра, машқлардан сўнг қўмондонлик бўлинмаларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини баҳолайди.

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Беларусдаги рус ҳарбийлари интенсив жанговар тайёргарлик курсини давом эттирмоқда. Машғулотлар кечаю кундуз ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Беларус Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Валерий Ревенко минтақавий ҳарбий амалиётлар доирасида Россиядан 170 га яқин танк, 200 та жанговар машина, 100 тагача қурол ва миномётлар келишини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар