АсосийJamiyat

Тошкентда ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарорини олмаган кўп қаватли уй сотувга қўйилди. Ҳокимлик фуқароларни огоҳлантирди

'Тошкентда ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарорини олмаган кўп қаватли уй сотувга қўйилди. Ҳокимлик фуқароларни огоҳлантирди'ning rasmi

Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй манзилида барпо этилиши режалаштирилган 5 та кўп қаватли уй лойиҳаси бўйича ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарори олинмаган ва давлат экспертизасидан ўтказилмаган бўлсада, қурувчи ташкилот хонадонлар сотувини жорий йил декабрь ойидан бошлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни огоҳлантирди.

"Янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда “сизга таклиф этилаётган қурилиши режалаштирилган уй” қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хужжатлар билан танишинг.

Лойиҳаси келишилмаган, давлат қурилиш экспертизасидан ўтказилмаган уйдан квартира сотиб олиб, ўзингизни узоқ давом этадиган муаммоларга дучор қилманг.

Ўз вақтингизни, маблағингизни сарфлашда талабчан бўлинг",–дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар