15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15да Озарбайжоннинг “Азал” авиакомпаниясининг самолёти Фарғонага келиб қўнди. Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Аирбус А320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Айтиш жоизки, Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга - сешанба ва пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" (Азал) йирик авиаташувчи бўлиб, Боеинг ва Аирбус самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
19.12.2022 10:19
“Азал” авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди






