Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “Зангиотатумангаз” таъминот бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, фуқаро М.А. “Қурилиш” МФЙ даги иссиқхонани ўрта босимли табиий газ тармоғига пластик қувурлар орқали ер остидан ўғрилик йўли билан улаб олиб 119 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб давлат ва жамият манфаатларига 119,5 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ИИБ, ДСИ ва ҳудудий газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, “Мингбулоқ” МФЙда яшовчи Г.А. ўз хонадонида ўрта босимли табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиш орқали инсон соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган творог ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 119,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
19.12.2022 10:15
Тошкент вилоятининг 2 та туманида газ тармоқларига яширинча уланиш ҳолатлари фош этилди






