АҚШ январда Киевга ўта йирик ҳарбий ёрдам пакетини бериши мумкин. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Politico" нашрига таяниб хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Patriot ракетага қарши мудофаа тизимлари ва JDAM (Joint Direct Attack Munition) комплекслари жой олиши мумкин. JDAM орқали оддий авиацион бомбаларни бошқариладиган бомбага айлантириш мумкин.
Бундан ташқари, Пентагон АҚШнинг Германиядаги ҳарбий базасида Украина аскарларини тайёрлашни кенгайтиради.
АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Патрик Райдер Вашингтон ойига 500 украиналик аскарни қайта тайёрлашни режалаштираётганини айтган.






