АсосийJamiyat

Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 40 фоизи якунига етган — Президент

'Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 40 фоизи якунига етган — Президент'ning rasmi

Умуман, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳалари ва маҳаллий саноатда жами 320 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул бўлиши таъкидланди. Бу ҳақда  Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Президентимиз тўртинчи йўналиш – Янги Ўзбекистон массивлари, ипотека дастури доирасида ва хусусий сектор билан келаси йили 90 мингта хонадонли уй-жойлар қуриш шартлигини қайд этди.

Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 20 мингтаси ёки 40 фоизи якунига етган. Бундан ташқари, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари бошланмаган.

Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар