АсосийDunyo

Ҳеч ким Қримнинг Украинага қайтарилишига ишонмайди — Ғарб дипломатлари

'Ҳеч ким Қримнинг Украинага қайтарилишига ишонмайди — Ғарб дипломатлари'ning rasmi

Ғарб дипломатлари Украина Қримни Россиядан тортиб олишга қодир эканига ишонмайди. Бу ҳақда "Mirror" га таяниб, "ura.news" ёзмоқда. 

“Дипломатик доираларда ҳеч ким Қримнинг Украина бошқарувига қайтиши мумкинлигига ишонмайди”, деб ёзади нашр Ғарб расмийсига таяниб. Мақолада АҚШ раҳбарлари ҳам худди шундай фикрда эканлиги қайд этилган. “Мен ҳеч ким Қримни қайтариш мумкин, деганини эшитмадим”, деди расмий. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда ҳатто Украина томонидан ҳам ҳеч қандай гап бўлмаган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Алексей Арестович Қрим ярим оролини Украина томони олти ой ичида қўлга киритишига умид қилаётганини маълум қилганди. Бу ҳақда у ФЕЙГИН LIVE (Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган россиялик ҳуқуқшунос Марк Фейгиннинг канали) эфирида айтиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар