АсосийDunyo

Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 10 фоизга ошди — ЖССТ

'Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 10 фоизга ошди — ЖССТ'ning rasmi

Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 3,3 миллиондан ортиқ кишига СOVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан қарийб 9,8 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 5-11 декабрь кунлари сайёрамизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 2 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 10 фоизга ошган.

Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Америка (+27 фоиз) ва Ғарбий Тинч океани минтақаси (+3 фоиз) мамлакатларида кузатилди. Африка (-73 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-33 фоиз) ва Европада (-11 фоиз) эса бунинг акси қайд этилди.

Ўлим кўрсаткичлари асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси (+81 фоиз) ҳамда Жанубий ва Шимолий Америкада (+37 фоиз) ошган.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

Япония — 841 минг

 АҚШ — 448 минг  

Жанубий Корея — 420 минг

Франция — 366 минг

Бразилия — 194 минг

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:  

АҚШ — 2934

Япония — 1358  

Бразилия — 603

Франция — 478

Италия — 475.

 

 

    Бошқа янгиликлар