АсосийDunyo

Германияда давлат тўнтарилишига тайёрланаётганлар канцлерга суиқасд уюштиришни режалаштиришгани маълум бўлди

'Германияда давлат тўнтарилишига тайёрланаётганлар канцлерга суиқасд уюштиришни режалаштиришгани маълум бўлди'ning rasmi

Германияда давлат тўнтарилишига тайёрланаётганлар Германия канцлернинг жонига қасд қилишмоқчи бўлишди. Бу ҳақда  The New York Times хабар бермоқда

"Тинтув ва суриштирувлар давомида полиция ходимлари фитначилар гуруҳ режаларини сир сақлашга қасамёд қилган битимларни топишди. Битим ҳужжатларида парламент аъзоларига ҳужум ва Канцлернинг ўлдирилиши киритилган. Шартномани бузиш, ўлим билан жазоланади, дея киритилган" деб ёзилади хабарда.

Бундан ташқари, рейдлар давомида  40 та ўқотар қурол ҳамда ҳали бошқа қуроллар учун минглаб патронларни топилган. Айни пайтда полиция ҳукуматни ағдариш учун фитна уюштиришда 23 гумонланувчини ҳибсга олган ва яна 31 кишини тергов қилмоқда, дейилади нашр хабарида.

    Бошқа янгиликлар