АсосийJamiyat

Тошкентдаги боғчада ота-оналар хоналар совуқлиги сабаб фарзандлари шамоллаётганидан шикоят қилди

'Тошкентдаги боғчада ота-оналар хоналар совуқлиги сабаб фарзандлари шамоллаётганидан шикоят қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани 50-сонли ДМТТда иситиш тизими яхши ишламаётгани сабабли хоналар совиб кетгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Видеохабарда 30-40 бола бўладиган гуруҳда 7 нафар бола келгани, сабаби хоналар совиб кетгани, ота-оналар фарзандлари боғчага бориб, шамоллаб қолаётганидан шикоят қилаётгани айтилган эди.

Маълум қилинишича, мазкур хабар бўйича туман ҳокими Ҳаёт Иногамов мактабгача таълим ташкилотига бориб, ҳолатни ўрганди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан масъуллар жалб этилиб, тезкор чоралар кўрилди.

Ҳозирда иситиш тизими бўйича муаммо бартараф этилди ва хоналарнинг иссиқлиги меъёр даражасига келтирилди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар