АсосийJamiyat

Солиқ тўловчилар ҳисоботларида умумий суммаси 89 трлн сўмдан ортиқ тафовутлар аниқланди — ДСҚ

'Солиқ тўловчилар ҳисоботларида умумий суммаси 89 трлн сўмдан ортиқ тафовутлар аниқланди — ДСҚ'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 ойи давомида 357,7 мингта солиқ тўловчида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 89,4 трлн сўм тафовут аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги кунга 66,2 трлн сўмлик тафовут бартараф этилган. 
Хусусан:

  • 3,2 трлн сўм қўшимча солиқлар ҳисобланган;
  • 63 трлн сўм тафовут бўйича ҳисоботлардаги кўрсаткичлар тузатилган.

"Текширувдан олдинги таҳлиллар солиқ тўловчиларга ҳисоботларидаги хато ва камчиликларини мустақил равишда — текширишларсиз бартараф этиш имконини беради" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар