2022 йил 11 декабрь куни соат 01-13да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига “Диёр” Маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган, келиб тушган хабарга асосан бўлимнинг 1,3-сонли Ёнғин қутқарув қисмининг экипажларини воқеа жойига юборилган, ёнғин қутқарув экипажлари соат 01-18да етиб борган, содир бўлган ёнғин, ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 01-45да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 70 кв.метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгаси 1952 йилда туғилган фуқаро 65 %, уй эгасининг ўғли 1980 йилда туғилган 2-гурух ногирони 95% куйиш шоки ўта оғир даражаси куйиб тан жарохати олган.
Ёнғин сабаби (газ ва хаво аралашмаси натижасида чақнаш) келиб чиқганлиги тахмин қилинмоқда, хонадон эгаси билан сухбатлашилганда хонани иситиш мақсадида қўлда ясалган туника печига газ сурғич ўрнатилганини баён этди.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бир кун олдин яъни 2022 йил 10 декабрь куни Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.






