АсосийJamiyat

Келаётган ҳафтада Ўзбекистонда қуруқ совуқ ҳукумронлик қилади

'Келаётган ҳафтада Ўзбекистонда қуруқ совуқ ҳукумронлик қилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон бўйлаб 13-16 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 13-18° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 14 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 16 декабрда кечаси 3-8 совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 8-13°совуқ, кундузи 3°совуқ-2° илиқ, 14 декабрда кечаси 5-10°совуқ, кундузи 3°овуқ-2° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 3-8°совуқ, кундузи 0-5°илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 4-9°совуқ, кундузи 2°совуқ-3° илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 3-8°совуқ, кундузи 2°совуқ-3° илиқ, 14 декабрда кечаси 3-8°совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 2°совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 2°совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ, 14 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 2-7°илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 5-10°совуқ, кундузи 3°совуқ-2° илиқ, 14 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5°илиқ, 15-16 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5°илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 декабрда кечаси 6-11°совуқ, кундузи 0-5°совуқ, 14-16 декабрда кечаси 3°совуқ-2° илиқ гача кўтарилади, кундузи 3-8°илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар