АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, -9 даража совуқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, -9 даража совуқ бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кшра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл худудларининг  баъзи жойларида 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ, шимолда ва чўл худудларда 4-9° совуқ бўлади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ерталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 3-5° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар