Қирғизистон ва Россия биргаликда темир йўл қуради. Томонлар бу бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Kloop хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қирғизистон ва Россия Балиқчи—Қўчқор—Қора Кече темир йўл линиясини қуради. Меморандум «Қирғизистон темир йўли» ва Россиянинг икки корхонаси ўртасида 9 декабрь куни имзоланган.
«Қирғизистон темир йўли»нинг қайд этишича, қурилиш ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
«Келажакда темир йўл Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон йўналиши бўйича лойиҳалаштирилган темир йўл билан боғланиши мумкин. Лойиҳа энг устувор йўналишлардан биридир», дейилади хабарида.






