АсосийJamiyat

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин кўпаяди

'Ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин кўпаяди'ning rasmi

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятида бензин ва суюлтирилган углеводород гази ҳажмларини оширишга қаратилган тизимли ишлар ташкил этилди.

Хусусан, углеводород хомашёсини бирламчи қайта ишлашни ўрнатишдан аввал углеводород хомашёсининг керакли таркибини танлаб, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини юклашнинг оптимал схемаси аниқланди. Шу билан бирга, Аспен Унифиед ПИМС дастурий ечими асосида ФНҚИЗда ишга туширилган оптималлаштирилган режалаштириш модели имкониятларидан фойдаланилади.

Режалаштирилган кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш учун ФНПЗ буйруғи билан корхона ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарларидан иборат тезкор штаб тузилди.

    Бошқа янгиликлар