АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 0 даражага тушади

'Бугун ҳаво ҳарорати 0 даражага тушади'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қор ёғади, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ, шимолда  ва чўл худудларда 4-9° совуқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 3-5° совуқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиси мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар