АсосийDunyo

БМТ Афғонистондаги ошкора қатлдан хавотирда

'БМТ Афғонистондаги ошкора қатлдан хавотирда'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан бери эҳтимолий илк оммавий қатл маросимидан хавотирда. Тузилма мамлакатни ўлим жазосига мораторийни қайтаришга чақиради. Бу ҳақда БМТ Бош котиби вакили ўринбосари Стефани Трембле маълум қилди, дея ёзмоқда ЎзА.

“Биз Афғонистонда оммавий қатл уюштирилаётгани муносабати билан чуқур ташвиш билдирамиз. Бизнинг қарашларимиз ўзгармайди – БМТ ўлим жазосига қарши. Ўлим жазоси яшаш ҳуқуқи тамойилига зид. Биз Афғонистонда ўлим жазоси бўйича мораторийни қайтаришга чақирамиз”, деган у.

Чоршанба куни Афғонистон ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид мамлакатнинг Фараҳ вилоятида Толибон ҳокимиятга келгач биринчи бор ўлим жазоси ижро этилишини айтди. Ҳирот вилоятида туғилган маҳкум қўшни Фараҳ вилоятида яшовчи фуқарони ўлдириб, унинг мотоцикли ва мобил телефонини олиб кетган.

    Бошқа янгиликлар