АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги тез ёрдам хизматига ўтган бир сутка ичида 37 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушди — ССВ

'Ўзбекистондаги тез ёрдам хизматига ўтган бир сутка ичида 37 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушди — ССВ'ning rasmi

Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган штаб ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича 5 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 6 декабрь 08:00 гача мазкур штабга Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича маълумотлар келиб тушган. Хусусан, ўтган бир стукада тез ёрдам хизматига 37 336 та чақириқ келиб тушган бўлса, «103» хизматида жами 2733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатмоқда.

Энг кўп чақириқлар:

  • Андижон вилояти — 4 491 та;
  • Фарғона вилояти — 4 450 та;
  • Наманган вилояти — 3 821 та;
  • Тошкент шаҳри — 3 665 та;
  • Тошкент вилояти — 3 178 та.

Мамлакат бўйича шифохонага ётқизилган беморлар сони:

  • катталар — 2 462 нафар;
  • болалар — 829 нафар.
  • Шунингдек, 2 568 нафар чақалоқ дунёга келган.

Коронавирус аниқланган беморлар:

  • 18 ёшгача — 31 нафар;
  • катталар — 89 нафар;
  • жами — 120 нафар.

Шундан 79 нафари шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар