Турли қинғир йўллар билан юртимизга товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.М. бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автоулови ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.
Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган умумий қиймати 3 млрд. 714 млн. сўмлик 22 дона реклама баннерлари, 2 000 дона телефон аккумуляторлари, 34 000 дона канцелярия товарлари, 6 000 дона термос, 341301 дона тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






