АсосийDunyo

Европа газ истеъмолини 24 фоизга камайтирди

'Европа газ истеъмолини 24 фоизга камайтирди'ning rasmi

ЕИ давлатлари ноябрь ойида газ истеъмолини 24 фоизга камайтирди. Натижада Россия энергия ресурсларига қарамликдан чиқиш доирасида сўнгги 5 йилнинг ўртача кўрсаткичларидан камроқ газ сарфланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, РФ ёқилғисининг энг йирик истеъмолчилари - Германия ва Италия мос равишда газ истеъмолини 23 фоиз ва 21 фоизга қисқартирган. Франция ва Испания 20 фоиз. Нидерландия 30 фоиздан камроқ газдан фойдаланган.

Куннинг иссиқ бўлгани ҳам талабни камайтирди. Бунга қўшимча равишда газ қимматлашгани ҳам унинг тежалишига олиб келди.

ICIS ҳисоботида айтилишича, Европа газга бўлган талабни янада камайтириб, параллель равишда суюлтирилган табиий газ импортини оширади ва шу йўл билан бир неча йиллик танқисликнинг олдини олади

    Бошқа янгиликлар