Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан барча ҳудудий бошқармаларига метан газ нархларини сунъий равишда ошириш ҳолатларини олдини олиш бўйича аниқ топшириқ берилганлигини маълум қилинди.
️"Ушбу масалада ҳудудий бошқармалар томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, барча АГТШКларга нархларни асоссиз оширмаслик ва хизмат кўрсатишни асоссиз тўхтатмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилган", - дейилади қўмита хабарида.
Шу муносабат билан, ҳудудингизда фаолият кўрсатаётган АГТШКлар томонидан нархларни асоссиз ошириш, хизмат кўрсатишни асоссиз рад этиш ёки қўшимча ҳақ эвазига қонунчиликда белгиланмаган хизматларни кўрсатиш ҳолатлари кузатилса қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилишингиз сўралмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси - (+998) 61-222-30-11
Андижон вилояти - (+998) 74-225-13-44
Бухоро вилояти - (+998) 65-221-59-36
Жиззах вилояти - (+998) 72- 226-11-09
Қашқадарё вилояти - (+998) 75-225-11-17
Навоий вилояти - (+998) 79-220-62-09
Наманган вилояти - (+998) 69-233-25-15
Самарқанд вилояти - (+998) 66-233-31-33
Сирдарё вилояти - (+998) 67-226-37-00
Сурхондарё вилояти - (+998) 76-223-39-57
Тошкент вилояти - (+998) 70-202-01-99
Фарғона вилояти - (+998) 73-244-66-26
Хоразм вилояти - (+998) 62-228-51-15
Тошкент шаҳри - (+998) 71-233-76-86






